Ozodbek Nazarbekov - Meni sevib qolsayding

Tekst piosenki:


Сен боғдаги елдай шўх, бир дам ором олсайдинг.
Дерлар: орзуга айб йўқ – мани севиб қолсайдинг.
Ёй нишонга етмасдан, фурсат мағлуб этмасдан,
Умрим ўтиб кетмасдан – мани севиб қолсайдинг.
Дунё синовли, шартли, ҳам қувончли, ҳам дардли,
Орзуйим бўлмай гардли – мани севиб қолсайдинг.
Келди меҳринг фурсати, бўлай васлинг улфати,
Содиқлигим ҳурмати – мани севиб қолсайдинг.
Қадру қимматим билиб, бироз назарга илиб,
Кўнглимга шафқат қилиб – мани севиб қолсайдинг.